Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳазораспда 13 миллиард сўмлик газ талон-торож қилинди
09:09 / 2026-02-20

Хоразм вилоятида энергия ресурсларидан самарали ва қонуний фойдаланиш устидан назорат тадбирлари изчил давом этмоқда. Жумладан, Ҳазорасп тумани ҳудудида ўтказилган навбатдаги ўрганишлар давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик ҳолат фош этилди.

Назорат тадбирлари давомида туманнинг “Паҳлавон Маҳмуд” МФЙда жойлашган “G. M. H.” МЧЖга қарашли кўп қаватли уй ўрганилди. Текширув жараёнида таъминот ташкилоти билан тегишли шартнома расмийлаштирмасдан ва лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати мавжудлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 13 миллиард 158 миллион сўмни ташкил этди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, мазкур ноқонуний  ҳолат бўйича  тўпланган барча материаллар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА