Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Хазиналар штати»да TikTok тақиқланди
15:32 / 2023-05-18

АҚШнинг Монтана штати Губернатори Грег Джанфорте TikTokни тақиқлаш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Эндиликда Google Play ва App Store иловалар дўконлари маҳаллий аҳолига TikTok юклаб олишни таклиф қила олмайди. Айни дамда, бу иловалардан фойдаланувчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Қонун 2024 йил 1 январдан кучга кириши керак. Аввалроқ Оқ уй амалдорларига ўз смартфонларидан бу иловани ўчириб ташлаши учун 30 кун мухлат берилган эди. Байден администрацияси TikTok АҚШ миллий хавфсизлигига хавф солади, деб ҳисоблайди.

Монтана штати АҚШда TikTok тақиқланган биринчи штат бўлди.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА