English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳазилнинг таги “зил”ми?
17:26 / 2023-08-15

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Чуст туманидаги боғчада тарбиячини болаларга ўргатаётган ҳунарини қаранг” мазмунидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур воқеага Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда унинг Чуст тумани бўлими мутахассислари, туман ҳокимлиги ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, шунингдек, туман ИИБ нозирлари иштирокида тузилган Ишчи гуруҳ томонидан аниқлик киритилди.  

Воқеа 2023 йил 27 июль куни Чуст туманидаги “Baby land” хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган. Болалар боғчасининг ошпаз ходимаси С.Г. тарбияланувчилар билан ҳазил тариқасида турли хатти-ҳаракатларини тасвирга туширган. Кейинчалик ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида видео савдо тарғиботига мўлжалланган канал орқали тарқалган. Юз берган мазкур ҳолат юзасидан ошпаз ходима С.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, вазифасидан озод этилган.  

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, ўрганиш давомида видеода акс этган тарбияланувчилар соғлиғидан шикоят ва уларнинг ота-оналари томонидан эътироз қайд этилмаган. Хусусий мактабгача таълим ташкилотида ижро интизоми тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида тарбияга бевосита дахлдор бўлмаган ходим болалар даврасига бемалол кириб, улар ўртасида ўзаро муросасизлик кайфиятини юзага келтиришга уринган. Ҳазил тариқасидаги бу ҳаракат ота-оналарда хавотир ҳиссини уйғотишга сабаб бўлиши мумкин.  

Юртимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ Наманган вилоятида ҳам болаларни боғчага қамров кўрсаткичи анча яхшиланди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА