Гулрухбегим Қаҳрамон қизи РАВШАНОВА доцент филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Қарши давлат унверситети Қарши, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада янги ўзбек шеъриятидаги ҳажвий шеърларда замон ва макон талқини, ижодкорларнинг ҳажвнавислик маҳорати, ҳажвиётидаги ўткир кулгининг шакллари, ҳажвий асарларида инсон маънавияти ва ахлоқ муаммолари тадқиқ этилган. Шу жиҳатдан Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов ҳажвлари таҳлили шуни кўрсатадики, уларда кўпинча сатирик кулги ва унинг шакллари учрашини кўрамиз. Ижодкорлар ҳажвларида кулги ниқоблари бир-бирига уйғунлашадиган киноя, заҳарханда, сарказм, пичинг, фош қилувчи кулги асосий ўринни эгаллаши кўрсатиб берилади ва ҳажвий асарнинг қимматини оширувчи қуроли бўлмиш кулгини ҳосил қилувчи воситалар ўрганилган.
Таянч сўзлар: ҳажвия, санъат, маънавият, ахлоқ муаммолари, кулги, юмор, муболаға, сарказм, драма, анъана, сатирик кулги, масхара қилувчи кулги, физиологик кулги.