Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳаж ва Умра ягона портали” фаолияти йўлга қўйилади
10:36 / 2026-01-27

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, фуқароларга хорижда сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида “Ҳаж ва Умра” ягона портали “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган зиёратчилар қайд этиладиган ягона тизим ҳисобланади. 

Энди “Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган “Ҳаж ва Умра ягона портали” доимий равишда фаолият кўрсатади.

Мазкур қарор билан Вазирлар Махкамасининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига: 

“Ҳаж ва Умра” ягона порталининг фаолият механизмларини белгилаш; 

“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш; 

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идоралар, ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳларнинг вазифаларини аниқ белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартибларни бартараф этиш мақсадида “Ҳаж ва Умра” ягона портали ишга туширилган эди. 

ЎзА