Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаж ибодатини адо этиш учун қатор талаблар қўйилди
11:41 / 2022-06-03

АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов бу борадаги маълумотларни эълон қилди.

"Ҳаж-2022" мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради.  

Ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.  

Бўлажак ҳожилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт.  

Барча зиёратчилар менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур.  

Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этиши лозим.

Ш.Маматуропова, ЎзА