Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайвонот дунёсига 10 миллион сўмдан ортиқ зарар етказганлар жаримага тортилди
20:09 / 2021-03-16

Электр қармоқдан фойдаланиб, балиқ овлашнинг сувости ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига катта зарар етказиши ҳеч кимга сир эмас.

Айни кунларда мамлакатимизда балиқ овлашга тақиқ ўрнатилаётганига қарамасдан ов қилишнинг ушбу усулидан фойдаланиб, қонунбузилиш ҳолатларини амалга ошираётганлар учрамоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 март куни тунги соат 03.30 лар атрофида Айдар-Арнасой кўллар тизими Тузкон бўлимидан Арнасой тумани “Чинобод” МФЙда яшовчи фуқаролар Т.Б. ва Ё.М. томонидан электр қармоқ ёрдамида 44 балиқ, шундан 38 та зоғора ва сазан, 4 та товонбалиқ (карась) ва 2 та оқсила (судак) балиқлари овланаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилганда ҳайвонот дунёсига 10 миллион 94 минг сўм миқдорда зарар етказилгани маълум бўлди.

ЎзА