French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрулло Бозоров Саад ал-Қаддумий билан учрашди
17:02 / 2022-09-10

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятда бўлиб турган Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (World craft counсil) президенти Саад ал-Қаддумий, Кенгашнинг Осиё-Тинч Океани минтақаси Бош котиби, вице-президент Азиз Муртазаев ҳамда профессор Асиф Шайхдан иборат халқаро баҳолаш комиссияси аъзолари билан учрашди.

Учрашувда Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан бериладиган Ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Бунинг натижасида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаш, банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланишига кенг имконият яратилди.

Хусусан, Фарғона вилоятида бу соҳани ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалга оширилмоқда. Жорий йилда 13 та туманда янги қурилган “Ҳунармандлар марказлари” иш бошлади. Риштон туманида 4 та кулолчиликка ихтисослашган ҳунармандлар марказлари барпо этилмоқда. Учрашувда ана шу ишлар хусусида сўз юритилди.

Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Фурқат туманида Ўзбекистон Халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг устахонаси қошида ёғоч ўймакорлиги маркази барпо этилгани, корхона ҳузурида ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни чуқурлаштириб ўқитадиган мактаб ташкил этилаётгани ҳам алоҳида қайд этилди. “Уста-шогирд” анъанаси орқали ҳунармандларнинг оилавий сулолалари авлоддан-авлодга касб сирларини етказиб келаётгани қайд этилди.

2014 йилдан буён мавжуд бўлган Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатидаги дунёнинг 55 шаҳри қаторига Ўзбекистондан икки шаҳар – Қўқон ва Бухоро киритилганини мамнуният билан қайд этган вилоят ҳокими Марғилон шаҳрига ҳам бундай юксак мақомнинг берилиши Фарғона вилояти ҳунармандчилиги учун яна бир катта ютуқ бўлишини таъкидлади.

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий Фарғона вилояти қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданият марказларидан бири экани, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари ривож топганидан яхши хабардор эканини айтиб, бу борада Ўзбекистонда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар дунё ҳунармандлари жамоатчилиги томонидан катта эътироф этилаётганини қайд этди.

Вилоят ҳокими меҳмонларни жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилонда бўлиб ўтадиган “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали ҳамда келгуси йил Қўқонда ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига, шунингдек, Риштонда ўтказиш режалаштирилаётган кулолчилик бўйича халқаро конференцияга таклиф қилди.

М. Сулаймонов, ЎзА