Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрулло Бозоров: «Жорий йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 45,4 триллион сўмга етиб, ўсиш кўрсаткичи 8 фоизни ташкил этади»
10:29 / 2021-12-20

Айни пайтда Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг 2021 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилнинг истиқболли режалари ҳақида халққа мурожаат қилмоқда.

-«Халқ давлатга эмас, давлат - халққа хизмат қилиши керак», деган бош ғоя билан инсон қадрини улуғлаш, инсон манфаатини таъминлаш тамойили асосида вилоятимизнинг 3,9 миллион нафар аҳолисига муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, камбағаллар ва ишсизлар билан ишлаш фаолиятимизга баҳо берадиган энг устувор мезондир, -дейди вилоят ҳокими.- Вилоятда 2021 йилнинг 11 ойи якуни билан барча соҳаларда иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари қайд этилди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,8 фоизга, хизмат кўрсатиш 21,3 фоизга, қурилиш ишлари 8,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 7,1 фоизга ўсди. Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2021 йил якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 45,4 триллион сўмга етиб, ўсиш кўрсаткичи 8 фоизни ташкил этади.
 

М. Сулаймонов, 
М. Қодиров (сурат), ЎзА