French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрулло Бозоров: “Илмли инсон жамиятда ўз ўрнини топа олади”
11:47 / 2023-05-25

Фарғона вилоятидаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари шукуҳли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида “Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда иштирок этди. Мактаб жамоаси ва ўқувчиларни, тадбир иштирокчиларини самимий табриклаган вилоят ҳокими Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган, фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди. Юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари ҳам эътироф этилди.

[gallery-12044]

– Бугунги тадбирлар “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилаётгани бежиз эмас. Чунки пухта билим ва ҳунарга эга бўлган инсон ўз олдига қўйган барча мақсадларга эриша олади, – деди Х.Бозоров. – Маърифат, илм-фанга эътибор юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади, шу боис мамлакатимизда таълим соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди. Жамиятда ўқитувчининг нуфузи, обрўси ошмоқда, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг бунёд этилиши фарзандларимиз учун катта имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мактаб битирувчиларига мустақил ҳаётда омад ва зафарлар тилайман. Илмли инсон жамиятда ҳам доимо ўз ўрнини топа олади. Шу боис ҳам ўқиб, ўрганинглар, илм олишдан сира чарчаманглар.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида вилоятда 39 минг 973 нафар 11-синф ўқувчилари мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Уларнинг 1 минг 300 га яқини олтин ҳамда 200 нафари кумуш медал билан битиришлари кутилмоқда. Шунингдек, бу йилги битирувчиларининг 387 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасалари талабасига айланган.

 

М.Сулаймонов,  

М.Қодиров олган сурат