ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бувайда туманидаги янги ташкил этилган Маънавият ва маърифат маскани ва туман Ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан танишди.
Маънавият ва маърифат маскани қошида ташкил этилган тарғиботчилар гуруҳи аъзолари вилоят ҳокимига ўз фаолиятлари ҳақида маълумот бердилар. Вилоят ҳокими марказ қошидаги адабиёт, мусиқа ва бошқа тўгараклар фаолиятини ҳам кўздан кечирди.
[gallery-4965]
Бувайда тумани Ахборот-кутубхона марказининг китоб фонди 64 мингга яқин бўлиб, сўнгги бир йил ичида марказ фойдаланувчилари сони 6 минг нафардан 14,5 минг нафарга етди. Вилоят раҳбари бу ердаги Анвар Обиджон ҳаёти ва асарларига бағишланган бўлимда ёш китобсеварлар билан суҳбатлашди.
Суратларда: ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.