English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрли ташаббус пахтакорликларни бирлаштирди (видео)
12:05 / 2025-02-18

Жиззах вилояти Пахтакор туманида республика ишчи гуруҳи ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Эзгулик шиоримиз – маърифат қуролимиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда туман секторлари, ёшлар ишлари агентлиги, корхона ва ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, фаоллар иштирок этди.

Дастлаб туман марказида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори билан юриш марафони ўтказилди. Оммавий юришда аҳолининг барча қатлами – кексалар, аёллар, ёшлар, корхона-ташкилотлар ходимлари фаоллик кўрсатди.

Туман марказидаги Маданият марказида “Армиям – фахрим” шиори остида ҳарбий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилди. Ҳарбийларнинг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, қўл жанги саҳналари йиғилганлар қалбида чуқур таассурот қолдирди.  

Тадбир доирасида туман ахборот-кутубхона марказида 7 та жамоа иштирокида ташкил этилган “Заковат” ва “Ёш китобхон” интеллектуал ўйинлари ҳам туманда кўплаб иқтидорли ўқувчи-ёшларни кашф этилишига хизмат қилди.  

[gallery-21787]

Шунингдек, 2-умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Тадбирда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳиблари, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.  

Самимий мулоқотларда нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари ўз ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашиб, ёшларга жасорат ва матонат ҳақида тушунтиришлар берди. Бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши учун барча қулайликлар мавжудлиги, фақат ундан оқилона фойдаланиб, мақсад сари интилиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.  

Учрашув якунида масъуллар ҳамда фахрийлар иштирокида мустақил ҳаётга қадам қўяётган 14 нафар ёшга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида туман спорт мактаби томонидан уюштирилган маҳалла ёшлари иштирокидаги стол тенниси, шахмат, шашка, бадминтон, армрестлинг, кураш, каби мусобақалар барчанинг эътибор марказида бўлди.  

Шундан сўнг, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Аёлни эъзозлаган юрт” шиори остида миллий либослар кўргазмаси, фольклор ансамбли жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Ur4v8gBazcw?si=3MrFrPqlZZHaL2Vg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат,видео),ЎзА