English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрли ташаббус: «Ғиждувон оқшоми» фестивали
14:49 / 2021-09-21

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани қадим-қадимдан санъати ва маданияти, илм-маърифат, ҳунармандчилик марказларидан бири сифатида жаҳонга машҳур.

Мана шундай табаррук заминда жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб илк маротаба ҳар ойнинг биринчи шанба куни Ғиждувон марказида «Ғиждувон оқшоми» фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иқтидорли, қобилиятли, ижодкорлар қатнашади.

Фестиваль санъат, ижодкорлар, спорт, техник ижодкорлар каби йўналишларда бўлиб ўтади. «Ғиждувон оқшоми» фестивалида концерт дастури, бадиий чиқишлар, Ғиждувон ҳунармандларининг кўргазмалар ярмаркаси, ёш фермерлар ва ёш тадбиркорларнинг фаолият ярмаркалари ташкил этилади. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бўш иш ўринлари (вакант) билан иштирок этади. Ижодкор ёшлар ўз ижод кўргазмаларини сотувга ҳам қўйишади.  

Фестиваль ғолиблари туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланади.  

 

Зариф Комилов, ЎзА