Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрли ташаббус давом этмоқда
13:57 / 2022-11-01

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Бухоро шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган “Мурувват” уйида ўтказилган навбатдаги тадбир бунга яққол мисолдир.

Тадбир аввалида божхона ходимлари “Мурувват” уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг мазкур ҳудудда мевали боғ ташкил этиш ниятида кўчатлар ўтқазишга киришилди.  Божхона ходимлари  томонидан 200 тупдан ортиқ кўчатлар экилди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан молиялаштирилган  Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 53-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Шунингдек, божхоначилар томонидан “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ҳамда “Ғиждувон” ТИФ божхона постларида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.  

Энг муҳими кўчатларнинг тури ҳамда навлари  ҳудуднинг иқлимидан келиб чиққан ҳолда танланмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости вилоятнинг Олот туманида жойлашган. Бу ернинг иқлими кескин континентал эканлигини инобатга олган ҳолда иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари ўтқазилди.  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давомида бошқарма томонидан 3 минг 200 туп кўчат ўтқазиш режалаштирилган.  

 

Зариф Комилов, ЎзА