Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия тадбири
20:23 / 2022-12-29

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Републикаси бошқармаси томонидан Янги йил байрами арафасида хайрия тадбири ўтказилди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи Гайрат Султанов “Меҳр ҳаракати” доирасида Нукус туманидаги “Қиронтов” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 5 та оиланинг ҳолидан хабар олди. Байрам муносабати билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Уларнинг турар жойларини таъмирлаш, яшаш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Републикаси бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА