Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайр-саховатдан мунаввар диллар
16:15 / 2023-04-05

Бағрикенглик, инсонпарварлик халқимизга хос фазилатлардан. Қадри баланд қадриятларимиз муборак Рамазон ойида янада қулоч ёймоқда. Муаззам кунларда бир мақсад йўлида жипислашиб, муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш анъаналари бардавом бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарорида ҳам одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда меҳру оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд кишиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш белгиланди.  

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, "Миллий тикланиш" демократик партияси фаоли Аҳмаджон Аълохўжаев вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири – Поп туманидаги Чодак қишлоғида жойлашган Боён маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Аҳмадалиева хонадонида оила аъзоларига ифторлик ташкил этилди. Мазкур хонадонга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилинди. Рамазон кунлари барокатидан, қолаверса, депутат саховатидан мамнун бўлган хонадон эгалари юрт тинчлиги учун шукроналар айтишди. Бундай савобли тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА