Хайр-саховат, эзгулик айёми
Сурхондарё вилоятида Қурбон ҳайитининг илк куни катта шоду хуррамлик ва шукроналик рухида бошланди. Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжиди эрта тонгдан намозхонлар билан гавжум бўлди.
Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун келган мусулмонлар тинч-осуда ва фаровон ҳаётга шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака, юртимизда амалга оширлаётган ислоҳотларга бардавомлик тилаб дуога қўл очди.



Хайр-саховат, эзгулик, меҳр-оқибат айёмида вилоятнинг шаҳар ва туманларида кўмакка муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари топширилмоқда. Субҳидамдан воҳадаги 130 та жоме масжидида 200 мингга яқин мўмин-мусулмон ҳайит намозини адо этди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири