Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайр, боғча - салом, мактаб!
07:22 / 2022-06-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги 24-мактабгача таълим ташкилотида 360 нафар жажжи ўғил-қиз тарбияланади.

Айни кунларда боғчадаги тайёрлов гуруҳларида “Хайр, боғча – салом, мактаб!” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Учинчи тайёрлов гуруҳида ташкил этилган тадбир ўзгача шукуҳ билан ўтди. Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан Она Ватан, бахтли болаликни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

[gallery-7466]

– Жорий йилда тайёрлов гуруҳларида тарбияланган 102 нафар болажон мактаб остонасига қадам қўяди, - дейди боғча мудираси Динара Абдуллаева. - Уларнинг саводхонлигини ошириш, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитлар яратилди. Турли йўналишларда тўгараклар ташкил этилиб, мактабга тайёрлаш ишлари олиб борилди. Бу кичкинтойларнинг мактабда илк сабоқларни пухта ўзлаштиришда муҳим замин бўлиб хизмат қилади.



 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА