Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаётий тажриба ривожланишга ҳисса қўшади
16:42 / 2025-01-06

Азалдан эл орасида машҳур бўлган уламолар ҳар томонлама улуғланган. Уларнинг маслаҳати билан хайрли ишларга қўл урилган.

Кейинги йилларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туман ҳокимлиги томонидан зиёлилар, тарихчилар, ҳунармандлар, фахрийлар, нуронийлар билан бамаслаҳат халқ учун манфаатли ишлар амалга оширилмоқда. 

Йил бошида туман ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси билан аҳли илм, олимлар ва ўз касбининг фидоийлар йиғилиб, Ғиждувоннинг келажакдаги жадал ривожланиш борасидаги ишлар муҳокама қилди. 

Ушбу тадбирда йиғилганлар туманнинг тараққиёти учун инновацион фикрлар, янги ғоялар ва амалга ошириш лозим бўлган режалар ҳақида самимий суҳбат қурди. Хусусан, олимлар илм-фан ютуқларини ҳудуд иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига мослаш бўйича фикр билдирди. Касб фидоийлари эса ўз соҳаларида тажрибага асосланган ечимлар таклиф қилди. 

Таъкидлаш ўринлики, бу мулоқотлар Ғиждувон туманининг ҳар томонлама ривожи ва туман аҳолисининг фаровон келажаги учун янги қадам ташлашнинг бир мезони бўлиб хизмат қилади. Айниқса, ўзини Ғиждувон тараққиётига бағишлаган ҳар бир инсон бугун бирдамлик ва ижобий ўзгаришларга бўлган иштиёқини яна бир бор исботлади. 

Бир сўз билан айтганда, келажакни бугундан бошлашга чақирган ушбу тадбир Ғиждувоннинг ёрқин келажагига хизмат қиладиган фикрлар ва режаларни юзага чиқарди, десак, муболаға бўлмайди. Чунки, жамиятимизнинг барча соҳаларидаги фидойиларнинг бирдамлиги бизни янада ривожланиш сари етаклайди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири