Пойтахтимиздаги 329-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳридан 11 умумтаълим мактаби педагоглари учун БМТ Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Ҳаётга қўшил” дастури доирасида қисқа муддатли тренинг ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги 329-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳридан 11 умумтаълим мактаби педагоглари учун БМТ Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Ҳаётга қўшил” дастури доирасида қисқа муддатли тренинг ташкил этилди.
“Ҳаётга қўшил” дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда бошқа ҳамкорларнинг аниқ маълумотларига асосланган ҳолда, 13-18 ёшли болалар ўртасида жиноят, зўравонлик ва наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш, шу жумладан, ҳаётий кўникмаларга ўргатадиган дастурларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаларига асосан ишлаб чиқилиб, ўз ўрнида, ушбу тажрибани спорт муҳитида фойдаланишга йўналтирилган.
Жисмоний тарбия ва спорт инсоннинг психологик, ижтимоий ва жисмоний соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиши сабабли, у ёшларни жисмонан ва маънан комил инсон бўлиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Жамиятнинг турли соҳа вакиллари ўртасида бағрикенглик ва муросасизлик, ўзаро ҳамкорликни рағбатлантиришда ижобий таъсир кўрсатгани каби жисмоний тарбия ва спорт ўғил бола ва қиз болалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни шаклланишида ижобий роль ўйнайди.
Ёшларнинг жиноятчиликни олдини олиш ҳаракатида иштироки муҳимлиги 2015 йил апрель ойида Қатар давлатида БМТ 30-Конгрессида қабул қилинган Доха декларациясида таъкидлаб ўтилган. Мазкур декларация доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ёшларда наркотик воситаларни истеъмол қилиш ва жиноятчиликнинг оқибати тўғрисидаги билимларни ошириш, хавфли ва ноижтимоий хулқ-атворни олдини олишга қаратилган ҳаётий кўникмаларни шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортдан фойдаланишга қаратилган глобал ташаббусни амалга оширишга киришди.
Мазкур тренингда умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, мактаб психологлари иштирок этиши белгиланган бўлиб, уларга тренерлар томонидан “Ҳаётга қўшил” дастурини умумтаълим мактабларида тўғри ташкил этиш бўйича билим ва малакалар берилди.
Тренингдан сўнг барча иштирокчилар ўз мактабларида БМТ Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси томонидан тақдим этилган спорт анжомларидан фойдаланган ҳолда 7-11-синф ўқувчиларини жалб қилган ҳолда “Ҳаётга қўшил” дастурини амалиётга татбиқ қилишади.