Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаётдан завқ олиб яшаш қандай мароқли
18:00 / 2025-08-15

Бухоро вилояти Когон тумани Хўжаякшава маҳалласида 5 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходим Муҳаббат Маъмурова ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ва бошқа ёрдамга муҳтож шахсларнинг ҳолатини мунтазам ўрганиб боради. Бугунга келиб, маҳаллада 88 нафар ногиронлиги бўлган шахс рўйхатга олинган. Ижтимоий ходим томонидан эҳтиёжманд аҳоли мурожаатлари юзасидан 70 та кейс очилган бўлиб, уларнинг 70 фоизи ижобий якунланиб, фуқароларнинг яшаш шароитлари сезиларли даражада яхшиланди.

Самия Тўева 2-гуруҳ ногирони. Унга кўплаб йўналишларда ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Моддий ёрдам тайинланди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали қўллаб-қувватланди, психолог хизмати ташкил этилди, тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу хизматлар нафақат унинг саломатлигини яхшилаш, балки руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.

Бундан ташқари, Самия Тўевага қултикҳасса олиб берилди. Ҳомийлар ёрдами билан уйи капитал таъмирдан чиқарилди. Ҳозирда у тикувчилик билан шуғулланиб, ўз меҳнати орқали оиласининг даромадига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 

Бу каби мисоллар Хўжаякшава маҳалласида олиб борилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари инсонларнинг ҳаётида реал ва ижобий ўзгаришлар қилаётганини кўрсатади. Маҳаллий ижтимоий ходимлар ташаббуси, давлат ва жамғармалар кўмагида амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар келгусида янада кўплаб фуқароларнинг ҳаётига фаровонлик олиб келишига ишонч билдирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.