Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаёт синовларини мардона енгган аёл
09:38 / 2025-10-29

Пискентлик Лариса Дўстманбетова ҳаёт синовларини мардона енгган, иродаси мустаҳкам аёллардан биридир.

У ҳозир ҳудуддаги 79-сонли махсус мактаб-интернатда пойабзал таъмири билан шуғулланади. Тақдир уни жисмоний имкониятларини чеклаган бўлсада, ҳаётга бўлган ишончи ва иродаси букилмади.

Аслида Л.Дўстманбетова айнан ўша мактаб-интернатда улғайган. Бугун эса у ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги ва ҳаётга ижобий муносабати билан ёшларга ибрат бўлиб келмоқда. У ҳар бир ишни сидқидилдан бажаради, ҳар бир пойабзални тузатаркан, “меҳнат инсонни улуғлайди” деган фикрни амалда намоён этади.

— Инсон доим интилиб яшаши керак. Ҳаётда синовлар кўп, лекин кимки тўхтаб қолмаса, албатта ўз йўлини топади, — дейди Лариса Дўстманбетова. — Мен ҳам кўп нарсаларга қийналиб эришганман, лекин ҳеч қачон таслим бўлмадим. 

2019 йилда Л. Дўстманбетова ҳаётдаги жасорати, фидокорона меҳнати ва ўз касбига садоқати учун "Жасорат" медали билан тақдирланди. Бу мукофот унинг нафақат меҳнатдаги ютуқларини, балки инсон сифатидаги фазилатларини ҳам эътироф этади.

Ларисанинг ҳаёти қўл-оёғи бутун, аммо ҳаётда шукр ва меҳнатни унутган айрим инсонлар учун ҳақиқий ибратдир. У ҳаётдаги шиорини такрор айтишдан чарчамайди: имкониятни эмас, иродани, инсон ўзига бўлган ишончни йўқотиши энг катта йўқотишдир.

А. Мусаев, ЎзА