English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаёт синовлари инсонни чархлайди
17:38 / 2025-05-29

Президентимизнинг 2025 йил 8 майдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижтимоий ҳаётда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.

Ушбу фармон ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Юқори Чирчиқ туманида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ибратли ҳисобланади. Сабаби бу ҳудуддаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти натижасида юзлаб инсонлар иш билан таъминланди, ўз орзу ва мақсадларига етишига замин яратилди. 

Хусусан, Чумчуқжар маҳалласида яшовчи Амирхон Ғуломқодиров болалигидан банк соҳасида фаолият юритишни орзу қилган эди. Иродали йигитнинг орзуси амалга ошди. Унинг фикрича, ногиронлик бу чеклов эмас, балки ҳаётдаги синовларга қарши кураша олиш қобилиятидир. 

Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи спортчи Наима Иминжонова эса “Инсон” маркази кўмагида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий сифатида иш бошлади. У нафақат ёшларга спортнинг сирларини ўргатмоқда, балки улар учун ҳаётдаги намуна, ирода ва шижоат тимсолига айланган. 

– Ишга жойлашиш биз учун орзу сари йўл эди. Жамиятда муносиб ўрин эгаллаш, фойда келтириш имкони берилиши эса катта бахт. Президентимиз ташаббуси ва “Инсон” маркази каби ташкилотлар орқали бизнинг ҳаётимиз ўзгармоқда. Юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаяпти. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти нафақат иш билан таъминлаш, балки инсонларнинг ўз-ўзига ишончи ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – дейди Наима Иминжонова. 

Чиндан ҳам марказ орқали минглаб юртдошларимиз ўз имкониятларини тўлиқ намоён этмоқда, ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Албатта, имкониятлар эшиги ҳар доим очиқ. Фақат унга ишонч, интилиш ва унга дадил қадам билан пешвоз чиқиш лозим. 

А.Мусаев, ЎзА.