French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойилига асосланган платформа ишга туширилди
13:47 / 2024-03-27

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» онлайн платформаси яратилди ва синов тариқасида ишга туширилди.

Ушбу платформа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ҳамда ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, «Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойилига асосланган.  

Платформани яратишдан мақсад – рақамли технологиялар соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш орқали рақамли трансформация йўналишидаги энг сўнгги билим ва илғор тажрибалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида инновацион ечимларни жорий этишга кўмаклашишдир, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.

Президентимизнинг 2023 йил 24 майдаги «Мамурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан  

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан видеоконференцалоқа шаклида рақамлаштиришга масъул давлат органлари ва ташкилотлари масъуллари билан семинар ташкил этилди.  

Семинарда «Ҳаёт давомида таълим олиш» онлайн платформаси билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича муҳокамалар ўтказилиб, унинг функционаллиги ва мавжуд ресурслари таништирилди, дейилади. Семинарда платформани янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.  

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА