Эртага, 10 апрель куни юртимиздаги жомеъ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади.
Шу боис, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар мутахассислари томонидан 2100 та масжид ҳудуди ободонлаштирилди. Маиший чиқиндилардан тозаланиб, намозхоналар ва таҳоратхоналарнинг санитария ҳолати талаб даражасига келтирилди.
Ичимлик суви, иссиқ сув билан таъминлаш, таҳоратхона ҳамда ҳожатхоналарни таъмирлаш ишлари бажарилди. Сантехника жиҳозларининг созлигига эътибор қаратилиб, салқин иқлим шароитини инобатга олган ҳолда масжидлар ичининг иситилишига алоҳида эътибор берилиши назоратга олинди.
Масжидларнинг 994 таси марказлаштирилган, 1106 таси маҳаллий ичимлик суви тизимига уланган. Канализация тизими 402 тасида марказлаштирилган, 1698 тасида маҳаллий тармоқларга уланган. Олиб борилган ўрганишлар, аниқланган камчиликлар юзасидан берилган тавсияларнинг ижросини назорат қилиш натижасида барча масжидларда камчиликлар бартараф этилди, – дея хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизмати.
ЎзА