Ҳайит куни метронинг иш тартиби ўзгаради
«Тошкент метрополитени» ДУК томонидан байрам кунларида ҳаракат таркиби қатнови вақти қуйидагича ташкил этилади: 2022 йил 2 май — Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонгги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради.
2022 йил 3-4 май кунлари метро якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
ЎзА