Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
13:22 / 2023-06-10

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини қинғир йўллар билан олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.  

Натижада Олот туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Э.О. исмли шахс бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унинг танишига “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали муваффақиятли ўтказиб беришни ваъда қилади. Эвазига фирибгарлик йўли билан 450 АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида М-37 автомобил йўли ёқасида фуқаро Р.Х. дан кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.  

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА