Фуқаро Э.А. фуқаро З.К.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 900 АҚШ доллари олган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ў. фуқаро М.Б.ни гўёки вилоят ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллари ва 1,1 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Р.Р. бошқа бир фуқаро Э.Э.га 500 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ўқув машғулотлари ва имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Дeпартамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
ЎзА