Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
“И.A.” масъулияти чекланган жамияти Сардоба филиали ходими Р.Р. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.
Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ж.Ж.” масъулияти чекланган жамияти ходимлари М.П. ва Б.Б. фуқаро И.М.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 4 миллион сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА