Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномаси савдоси қимматга тушди
06:55 / 2023-04-13

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Жумладан фуқаро Н.К. фуқаро Т.С.га “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини назарий ва амалий имтиҳонларга қатнашмасдан олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири