Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди
15:29 / 2023-01-12

Фуқаролар М.М. ва Н.А. икки нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан гўёки ички ишлар органларида ишловчи танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига минг АҚШ доллари олган.

Бироқ, улар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланди.  

Департаментдан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА