Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
17:09 / 2023-03-28

Фуқаро Г.Д. фуқаролар Т.С. ва К.С.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши мумкинлигини айтган. Бунинг эвазига эса улардан 900 АҚШ доллари ва 1,1 миллион сўм олган.

Шу вақтда эса у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Хоразм вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Фуқаро Д.С. фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини йўл ҳаракати хавфсизлиги идораларида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишга ваъда берган. Бунинг эвазига эса 400 АҚШ доллари олгани Департаментнинг Тупроққалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Унинг 300 АҚШ долларини қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.  

Фуқаро Ш.Н. фуқаро О.Р.га ўзини «Ватанпарвар» ташкилоти Сариосиё ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари, деб таништирган. Ўқув машғулотлари ва имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган. Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса у ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлатобод туманида яшовчи К.Х. фуқаро Н.В.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари орқали ўтказиб қўйиши эвазига 150 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА