Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштиришга улгурмадингизми, унда билиб қўйинг!
11:44 / 2021-11-19

Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига кўра, фуқароларга эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратилади.

Жумладан, 2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар – уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда тартиб билан амалга оширилади.

МАСАЛАН...

2010 йилгача олинган гувоҳномалар 2022 йил март ойига қадар;

2010-2012 йилларда берилганлари 2022 йил 30 июнга қадар;

2013-2015 йилларда берилганлари 2022 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари 2022 йил 31 декабргача бўлган муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади.

ШУНИНГДEК...

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари 2022 йил 1 апрелдан;

2010-2012 йилларда берилганлари 2022 йил 1 июлдан;

2013-2015 йилларда берилганлари 2022 йил 1 октябрдан;

2015 йилдан кейин берилганлари 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ЎзА