Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз тун» тезкор махсус профилактик тадбирлари ўз самарасини бермоқда.
Хусусан, Оҳангарон шаҳар ҳудудида ўтказилган ана шундай тадбирда 12 ноябрь куни ИИБ ЙҲХБ бошлиғи катта лейтенант Қ.Ёқубов ва ЙПХ инспектори сафдор Х.Қамбаралиевлар кеч соат 22-00 ларда «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида «спарк» русумли транспорт воситасини текшириш мақсадида тўхтатади.
Текширув жараёнида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи С.У ўзини хатти-ҳаракатлари билан ЙҲХБ ходимларида шубҳа уйғотади. ЙПХ инспектори холислар иштирокида ҳайдовчини текширган вақтида унинг ёнидан гугурт қутиси ичида ўткир ҳидли, қуритилган яшил рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланди. Шундан сўнг ашёвий далиллар ва фуқаро Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА