Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган концерт дастури ўтказилди
14:38 / 2023-05-24

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази ва Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси ҳамкорлигида Умуммиллий етакчи Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Иштирокчилар – ҳукумат вакиллари, маданият, санъат ходимлари, зиёлилар, талаба ва ёшлар дастлаб Марказ ҳовлисидаги Ҳайдар Алиев бюсти ҳамда шаҳидлар ёдгорлик мажмуасига гул қўйишди. Шундан сўнг меҳмонлар Ҳ.Алиевга бағишланган кўргазма билан танишди.

Марказ директори Самир Аббосов халқнинг буюк ўғлони, мустақил давлат ҳамда миллий мафкура асосчиси, Умуммиллий етакчи Ҳайдар Алиевнинг хизматларига тўхталиб, у Озарбайжон давлатчилиги тарихига улкан ҳисса қўшгани, бу беқиёс хизматлар нафақат Озарбайжонда, балки бутун дунёда эътироф этилишини таъкидлади.

С.Аббосов Ҳайдар Алиевнинг шахсияти, унинг Туркий дунё ҳақидаги қарашлари, Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдаги хизмати ҳақида сўзлади. Шунингдек, унинг номи берилган Озарбайжон Маданият маркази мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқани ривожлантириш йўлида фаол эканини эътироф этди.  

Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси раиси Фуад Муродов Ҳ.Алиевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти, давлатчилик тарихидаги ўрни ҳақида сўз юритар экан, Етакчи хорижда яшовчи озарбайжонларга алоҳида эътибор қаратгани, Диаспора ҳам Умуммиллий лидер даврида шакллангани, тузилма фаолияти давлат даражасида йўлга қўйилишида унинг хизмати беқиёс эканига урғу берди.

Ф.Муродов қардош Ўзбекистонда кўплаб озарбайжонлар истиқомат қилиши, улар мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётида доимо фаол эканини таъкидлади.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов Умуммиллий етакчи Ҳайдар Алиев ижтимоий-сиёсий фаолиятида турли даврларда қардош республикалар ўртасидаги муносабатни ривожлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар тарихий аҳамият касб этишини таъкидлади. Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллиги Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланаётганини қайд этди.

Шундан сўнг Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси ташаббуси билан тайёрланган Ҳайдар Алиев тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир доирасида бўлиб ўтган “Дўстлик” номли концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Феруза Абдураҳимова бадиий раҳбарлигидаги “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри томонидан озарбайжон бастакорларининг она юрт мадҳ этилган, Ҳайдар Алиевга бағишланган асарлари ҳамда халқ қўшиқлари ижро этилди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА