Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаволаки нормалар тизимлаштирилади
19:37 / 2025-08-18

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда соҳада ихчам бошқарув тизимини шакллантиришга доир кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимизда қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш ва ҳуқуқий механизмларни замон талабларига мослаштиришга қаратилган.

Лойиҳада амалдаги 14 та қонун ҳужжатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, ҳаволаки нормаларни тизимлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ҳамда товар белгилари ва патент божлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Муҳокамаларда фракция аъзолари қонун лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, айрим нормалар юзасидан аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташладилар. 

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси мурожаатлар билан ишлаш жараёнини тезкор ва шаффоф бўлиши, интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқий муҳофаза даражасининг ошиши ҳамда бизнес юритиш учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш каби мақсадларни назарда тутгани билан аҳамиятли. 

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА