Ҳаво транспорти соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожланади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов фуқаро авиацияси соҳасида таниқли мутахассис, “Turkish Airlines” Директорлар кенгаши собиқ раиси Илкер Айжи билан учрашди.
Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этган музокара чоғида Ўзбекистон ҳаво транспортида рақобатбардошликни ошириш, янги лойиҳалар амалга оширишга хусусий инвесторларни жалб қилишни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама қилинди.

Ҳамкорлар ҳаво транспортида ташиш бўйича Туркиянинг илғор тажрибасини жорий этиш орқали инвестициявий жозибадорликни оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган йўналишлар доирасидаги амалий ҳамкорликдан ўзаро манфаатдорлик маъқулланди.
ЎзА