Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаво кемаларида 4,1 миллион йўловчи ташилган бўлса, бугун 9,2 миллионга етди
15:49 / 2023-12-13

Ҳар бир инсон ҳаёти давомида транспорт тизими хизматларидан мунтазам фойдаланади. Бу тизимсиз кундалик ҳаётимизни тасаввур қилиш мушкул.

Сўнгги йилларда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш, ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автотранспорт воситалари билан таъминлаш бўйича Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ислоҳ қилиниб, "Uzbekistan Airways" ҳамда "Uzbekistan Airports", шу билан бирга, 11 та хусусий авиакомпания ташкил этилди. Ҳаво кемалари парки 29 тадан 74 тага етказилди. Рейслар 46 мингдан 80 мингга оширилди. Аввал 4 миллион 100 минг йўловчи ташилган бўлса, бугунги кунда 9,2 миллион йўловчи ташилмоқда.  

Темир йўл соҳасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поездлари 4 тадан 6 тага етказилди. 20 та янги вагонлар олиб келинди, 170 таси реконструкция қилинди. “Афросиёб” электропоездлари рейслари сони 14 тадан 49 тага етказилди. Йўловчилар сони 320 мингдан 1 миллион 70 мингга етказилди.  

Булар ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган “Ҳукумат соати”да айтиб ўтилди. Унда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Транспорт вазири И.Маҳкамов жавоб беряпти.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА