Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кўрилмоқда
14:35 / 2025-11-25

Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларида паст босимли ҳаво массаси туфайли чангланиш ортган. Жумладан, Наманган вилояти миқёсида атмосферадаги майда чанг заррачалари миқдори ошгани билан боғлиқ экологик хавфли вазиятни яхшилаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида транспорт қатнови юқори бўлган марказий кўчалар ер юзасига сув сепиш-пуркаш, дарахтларни ювиш, яшил майдонларни суғориш ва кичик фавворалар фаолияти йўлга қўйилди. Наманган вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда туман-шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари, “Йўлкўкалам” ташкилоти билан ҳамкорликда махсус машиналарни жалб этган ҳолда чангни бостириш жараёнлари бошланди. 

– Вилоятимиз ҳудудларининг гавжум йўл ёқаларида ўсаётган дарахтларга техникалар ёрдамида сув сепиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, – дейди вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Максумов. – Намли тозалаш юмушлари орқали чанг кўтарилиши бартараф этилмоқда. Мазкур тезкор тадбирлар Наманган шаҳри ва барча туманларда назорат остида мунтазам давом этмоқда. Бу эса чангнинг салбий таъсирини, атрофдаги турли кир-ғуборларни камайтиришда, ҳаёт гарови ҳисобланган ҳаво мусаффолигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.