Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фан ва таълимнинг ўрни
14:56 / 2024-04-30

Андижон машинасозлик институтида “Хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилишда фан ва таълимнинг роли” мавзусида республика илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимиздаги қатор олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талаба ва тадқиқотчилари, соҳа ходимлари иштирок этган анжуманда хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги илмий жараёнлар, ютуқ ва муаммолар хусусида сўз юритилди.  

Анжуманда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти доценти Абдусаттор Боймирзаев, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази катта ўқитувчиси Илҳомжон Ҳамрабоев, бошқарма бўлим бошлиғи Ҳасанбой Раззоқов, Андижон давлат университети магистранти Хуршида Орзиқулова, Шарда-Ўзбекистон университети ўқитувчиси Габриэл Огунмола ва бошқаларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.  

Шуъбалар доирасида ўтказилган машғулотларда Ўзбекистонда экология ва хавфсизлик масалалари, ишлаб чиқариш корхоналарида хавфсизлик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, олий ўқув юртларида “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” фанини ўқитишда илғор, замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланиш, экология ва хавфсизлик йўналишидаги профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, фавқулодда вазиятлар тизимидаги ислоҳотлар жараёни, меҳнатни муҳофаза қилиш аспектлари ва меҳнат миграцияси йўналишларидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

[gallery-17194]

Иштирокчилар томонидан юқорида қайд этилган йўналишлардаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, олиб борилаётган илмий изланишлар самаралари таҳлил этилиб, амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари