English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик посбонлари тиббий кўрикдан ўтди
15:40 / 2025-08-05

Сирдарё вилоятида ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати ходимлари учун мукаммал тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Сирдарё вилояти ИИБ Даволаш-профилактика муассасасида ташкил этилди.

Кўрикнинг асосий мақсади — хизмат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар соғлиғини назорат қилиш, мавжуд касалликларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди. Мутахассислар томонидан умумий саломатлик ҳолати, юрак-қон томир тизими, қон босими, кўз, тери, асаб тизими ва бошқа йўналишлар бўйича тўлиқ текширувлар амалга оширилди.

– Бундай тиббий кўриклар ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни касбий фаолиятга тайёр ҳолда ушлаб туриш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бу галги кўрикда 280  нафардан ортиқ ходим текширувдан ўтди. Ҳар бир ходимга индивидуал хулосалар тайёрланиб, даволаниш ва профилактикага оид аниқ тавсиялар берилди, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ Даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт бўлими бош шифокори Фурқат Аслонов.

Таъкидлаш жоизки, тадбир доирасида тиббий маданият ва шахсий гигиенага оид тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Ходимларга соғлиғига масъулият билан муносабатда бўлиш, стресс ва асабий зўриқишни камайтириш, жисмоний фаолликни ошириш бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири