Рақамли технологиялар вазирлигида ёнғин хавфсизлиги бўйича семинар ўтказилди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда ходимларни ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсад қилинди.

Тадбир давомида мутахассислар ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари, сўнгги пайтларда кузатилган ҳолатлар таҳлили ҳамда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситаларидан тўғри фойдаланиш ва эвакуация ҳаракатларининг алгоритм тартибини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда олинган билимларни амалиётда қўллашга тайёр эканликларини билдирди. Бундай тадбирлар хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва фавқулодда ҳолатлар хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА