Қўшма Штатлар ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эрондаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар "кенг тарқалган зўравонлик, интернет тўлиқ ўчирилиши ва мажбурий иқрорномалар" ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирган.
Бош котиб ёрдамчиси Марта Ама Акьяа Поби Ислом Республикаси расмийлари "фуқароларнинг тинч норозилик билдириш ҳуқуқини таъминлаш, ўлим жазоси қўлланишини тўхтатишга мажбур"лигини таъкидлади.
АҚШ халқаро босим остида Эрон тахминан 800 олий жазо билан боғлиқ ижрони тўхтатганини маълум қилиб, агар таъқиб давом этса, қўшимча чора кўрилишидан огоҳлантирган.
Ўз навбатида, Эрон делегацияси ушбу айбловни инкор этиб, “ташқи аралашув”ни кескин қоралаган.
Россия ва Хитой барча томонларни вазминликка чақириб, суверенитет ва халқаро ҳуқуқ муҳимлигини эслатган, куч ишлатиш таҳдиди тўғри йўл эмаслигига урғу берган.
Буюк Британия ва Франция Эрон расмийлари ҳаракатини қаттиқ қоралаб, қўшимча санкция масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
“HRANA” инсон ҳуқуқи гуруҳи маълумотига кўра, Эрондаги тартибсизликда 2677 ўлим ҳолати кузатилган, 1700 га яқин ҳолат тергов қилиняпти, ҳибсга олинганлар сони 19 000 дан ошган.
С.Раҳимов, ЎзА