Хавфсизлик чоралари кўрилмаган 2 та АГТКШ газ таъминотидан ажратилди
Фарғона туманида жойлашган “И.Г.С.” МЧЖ ҳамда Фарғона шаҳридаги “Ф.C.Б.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти ўрганилди.
“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ва мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА