Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик бўйича халқаро Мюньхен анжумани ўз ишини бошлади
11:22 / 2022-02-19

Жума кунидан бошлаб хавфсизлик бўйича халқаро Мюньхен анжумани ўз ишини бошлади.

“ТАСС” хабарида айтилишича, 58-чи марта ўтказилаётган форум бу йил бевосита ташкиллаширилди. Ўтган йили тадбир масофадан ўтказилиб, уч соат давом этганди. 

“Тадбир ўзим бошчилик қилган анжуманларнинг энг муҳими бўлади, деб ўйлайман”, деди форум раиси Вольфганг Ишингер очилиш маросимида. Унингча, айни пайтда дунё пандемия ва Европа хавфсизлиги сингари глобал таҳдидлар қаршисида. “Муаммоларга барҳам бериш учун барча имконлар бор”, деб қўшимча қилди у. 

Уч кун давом этувчи тадбир ўз муҳокамалари теграсига дунё бўйлаб 600 нафар сиёсатчи, тадбиркор ва илмий жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларини жамлайди. Ташкилотчилар форумда 35 давлат ва ҳукумат раҳбарларининг иштироки кутилаётганини, форумнинг асосий мавзуси эса Украина теграсидаги зиддият масаласи бўлишини маълум қилган.