Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз хонадон” тадбири амалга оширилди
16:40 / 2026-02-17

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг Сайхунобод туман бўлими, маҳалла фаоллари ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ис газидан заҳарланиш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида “Қизил” тоифага киритилган 9 та маҳаллада “Хавфсиз хонадон” профилактик тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Қизил тоифа”га киритилган маҳаллалар – “Турон”, “Гулбулоқ”, “Дўстлик”, “Бахмалсой”, “Нурли йўл”, “Ўрикзор”, “Иттифоқ”, “Пахтаобод” ва “Синтоп” даги аҳоли хонадонлари ва инфратузилма ҳолати ўрганилди. Масалан, “Турон” МФЙда 1 627 та хонадонда 5 718 нафар аҳоли яшаса, 7 та кўп қаватли уйлардаги 92 та хонадонда 755 нафар аҳоли яшайди. “Гулбулоқ” МФЙда 1 278 та хонадон ва 6 376 нафар аҳоли рўйхатга олинган. Шунингдек, бошқа маҳаллаларда ҳам аҳоли ва хонадонлар сони аниқланди ва умумий статистика шакллантирилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар, жумладан вилоят, шаҳар ва туман ҳарбий хизматчилари, маҳалла раислари ва нуронийлардан иборат 92 нафар мутасадди, 9 та “Қизил” тоифадаги маҳаллаларда 1 217 та якка тартибдаги уй ва 64 та кўп қаватли уйдаги хонадонларни текширди.

–   Ўрганишлар давомида умумий 817 та камчилик аниқланди, –   дейди Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Даврон Сулаймонов.   –  Шу жумладан, 27 та хонадонда электр таъминотида носоз сақлагичлар, 60 та хонадонда носоз электр симлар, 85 та хонадонда носоз электр розеткалар ва включателлар, 7 та хонадонда тармоқда ортиқча юкламалар, 97 та хонадонда ҳовли ёки чордоқда тез ёнувчи маҳсулотлар, 33 та хонадонда қуриган ўт ва чиқиндилар, 55 та хонадонда носоз дудбурон, 181 та хонадонда ностандарт иситиш печлари, 34 та хонадонда носоз газ жиҳозлари, 2 та хонадонда қўлбола газ горелкалари, 125 та хонадонда резина шланглар, 55 та хонадонда печ ва дудбуронлар атрофида сақланаётган ёнувчи буюмлар, 23 та хонадонда хонадон ичида қўлланилаётган газ баллонлари мавжудлиги аниқланди.

Ушбу камчиликлардан 199 таси, жумладан печ ва дудбуронлар атрофидаги ёнувчи буюмлар, носоз дудбуронлар, резина шланглар ва ҳудудда қуриган ўт ва чиқиндилар, жойида бартараф этилди. Қолган аниқланган камчиликлар юзасидан туман ҳокимлиги, газ ва электр таъминоти корхоналари ҳамда маҳалла раисларига расмий тақдимномалар киритилди.

Ғулом Примов, ЎзА