Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз хонадон” ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди
10:51 / 2026-01-12

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Январь — Хавфсиз хонадон ойлиги” доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан шу ҳудуддаги “Ғолиблар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир давомида маҳалла аҳолисига хонадонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, иситиш мавсумида хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, ботулизм касаллиги хавфини камайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, иситиш ускуналарини соз ҳолда сақлаш, хонадонларни мунтазам равишда шамоллатиб туриш, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, турли фавқулодда ҳолатлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор хизматларга мурожаат этиш тартиби ҳақида ҳам аҳолига зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири