Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсиз ва соғлом юрт
08:59 / 2025-08-06

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби ва аҳоли осойишталигини таъминлаш, криминоген вазият барқарорлигига эришиш мақсадида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирларининг сўнг уч куни давомида Самарқанд вилоятида ички ишлар идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 21 та ҳолат аниқланди. 24 нафар шахснинг қонунга зид фаолиятига чек қўйилди.

Вилоят ИИБнинг маълумотларига кўра, тадбирлар давомида 10 килога яқин гиёҳвандлик воситалари, 1519 туп гиёҳвандлик ўсимликлари, 80 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари аниқланди.

Шунингдек, тезкор-профилактик тадбирлар чоғида товламачилик, терроризм, қазилма бойликлари ва энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, қўшмачилик, фирибгарлик, ноқонуний равишда қурол сақлаш ва бошқа турдаги жиноий ҳолатлар ҳам аниқланмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири