Сурхондарё вилоятида жорий йил 15 июлдан 15 августгача мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи бошланди.
Тадбир Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.


Термиз шаҳрида видеоконференцалоқа шаклида давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ташкилотлар иштирокида, шунингдек, туман бўлимлари учун ҳудудий студиялар орқали йўриқнома ўтказилиб, мазкур профилактик тадбирга старт берилди.


Йиғилишда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов ва бошқалар тезкор-профилактик тадбир чоғида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Шу куни иштирокчилар жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини кучайтириш учун хизматга киришди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири