Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги қизғин давом этмоқда
17:30 / 2025-08-11

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги изчиллик билан давом этмоқда.

Юрт тинчлиги ва фуқаролар осойишталиги – барқарор тараққиётнинг асосий мезонлари бўлиб, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидир. Ҳар бир фуқаронинг соғлиғи, хавфсизлиги ва шаъни Ўзбекистон қонунлари билан қатъий ҳимоя қилинади. Шу асосда, айниқса гиёҳвандликка оид қонунбузарликларни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Булоқбоши” маҳалласидаги “Т.А.С.” МЧЖ биноси текширилди. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги  “Тошмасжид” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган, ташкилотда қоровуллик қилувчи Овдурбой Ҳовдурбоев (исми ўзгартирилди) томонидан 23 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилгани аниқланди.

Бу ҳолат нафақат жиноят, балки жамият хавфсизлиги ва ёшлар соғлиғига жиддий таҳдиддир. Гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши нафақат инсон саломатлигига зарар етказади, балки ижтимоий муаммолар ва жиноятчиликнинг ошишига сабаб бўлади.

Мазкур жиноят бўйича Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми — “Гиёҳвандлик воситаларини етиштириш ёки ишлаб чиқариш” жинояти бўйича иш қўзғатилди.  

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги шундай ҳолатларни фош этиш ва уларга қарши курашишда муҳим рол ўйнамоқда. Бу тадбирлар фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, жамиятда соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири